"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди

25 сентябрь,2017, 12:39 1160

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида финалга чиқди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳсида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби "Осиё йўлбарслари" ҳисобланган Эрон терма жамоаси бўлади. Форслар ярим финалда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган. Эртага форслар бешинчи бор бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Бизнинг терма жамоамиз эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, эртанги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.

"Ашхобод-2017"

Футзал, 3-ўрин учун

26.09.2017

17:00. Афғонистон - Япония

Финал

26.09.2017

19:00. Эрон - Ўзбекистон