Ат Термизий халқаро турнирида иштирок этувчи полвонлар номи маълум бўлди

20 май,2017, 21:04 1238

Ат Термизий халқаро турнирида иштирок этувчи полвонлар номи маълум бўлди

Хабарингиз бор 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун  Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилиши режалаштирилган.

Умумий соврин жамғармаси 56 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақага дунёнинг 51 мамлакатидан 160 га яқин иштирокчилар келиши кутилмоқда. Мусобақага регламентига асосан ҳар бир давлат 73, 90 ва мутлоқ вазн тоифаларида 10 нафаргача курашчи қатнаштириш ҳуқуқига эга.

Бугун Ўзбекистон Кураш федерацияси Тошкент шаҳар бўлинмаси Кураш мажмуасида ушбу нуфузли мусобақада юртимиз номидан иштирок этувчи спортчилар номига аниқлик киритилди. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, даставвал, 13-16 март кунлари Қарши шаҳри мезбонлик қилган Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг мазкур вазнда ғолиб ва совриндорлари ушбу мусобақада тўғридан тўғри иштирок этишлари аввалдан белгилаб қўйилганди. Ушбу мусобақа ғолибларидан ташқари, нуфузли турнир иштирок этувчи полвонлар рўйхатини тўлиқ шакллантириб олиш мақсадида Тошкент шаҳрида ўтиш турнири ташкил этилди.

Юртимизнинг турли вилоятларидан келган 63 нафар полвон иштирок этган ушбу беллашувларда ҳар бир вазн тоифасида энг кучли 4 нафардан спортчилар саралаб олинди. Саралашда йўлланмани қўлга киритган иштирокчилар:

73 килограмм:

Сухроб Худойбердиев – Самарқанд вилояти

Улуғбек Отамуродов – Тошкент вилояти

Асқарбек Хайруллаев – Самарқанд вилояти

Мадиёр Эркинов – Бухоро вилояти

90 килограмм:

Руслан Болтаев – Бухоро вилояти

Жасур Қаршибоев – Навоий вилояти

Дилшод Чориев – Тошкент вилояти

Шаҳзод Сайдиддинов – Жиззах вилояти

+100 килограмм:

Олим Худойқулов – Тошкент шаҳри

Шуҳрат Назаров – Қашқадарё вилояти

Бекмурод Олтибоев – Тошкент шаҳри

Зафар Бўриев – Қашқадарё вилояти

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.