"Атлетико" ҳафта сўнггига қадар Костани сотиб олиши мумкин

14 сентябрь,2017, 11:27 218

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста жорий ҳафта сўнггига қадар “Атлетико”га кўчиб ўтиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 28 ёшли испаниялик футболчининг трансфери бўйича “матрасчилар” билан музокаралар ўтказишга рози бўлган. Катта эҳтимол билан Коста 60 млн евро эвазига мадридликлар сафига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Диего ортиқ Англияда ўйнашни истамаяпти. Қолаверса, “Челси” бш мураббийи Антонио Конте ҳам уни янги мавсумда ўз режаларига киритмаган. Шу боис италиялик мутахассис Костани жамоанинг ўринбосарлар таркибида шуғулланишга кўрсатма берган.

Маълумот учун, Коста 2010-2014 йилларда айнан “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган.