"Australian Open-2017": Сабина ва Нигина ким билан ўйнайди?

11 январь, 16:19 622

 

 

Мамлакатимизниг энг кучли икки теннисчиси - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова "Катта дубулға" туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт турнирдан дастлабкиси - Австралия очиқ чемпионатининг саралаш мусобақасидаги рақибларини билиб олди.

Нуфузли мусобақанинг саралаш турнирида жами 96 нафар теннисчи иштирок этади. Қуръа натижасига кўра мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Сабина Шарипова дастлабки баҳсда россиялик Вероника Кудерметова билан беллашади.

Нигина Абдураимовага эса бироз кучли рақиб рўбарў бўлади. Ҳамюртимиз кейинги босқичга ўтиши учун хитойлик Кай-Линь Чжан қаршилигини синдириш керак.

Бўлажак учрашувларда теннисчиларимиз омад ва ғалаба тилаймиз.

 

SPORTS.uz