“Australian open-2017”: Швейцариянинг икки вакили финал учун ўйнайди

 

"Катта Дубулға" туркумидаги Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Швейцария вакиллари - Станислас Вавринка ва Рожер Федерер бир бирига қарши ўйнайдиган бўлди.

Чорак финалнинг биринчи кунги беллашувларида Станислас Вавринка франциялик Жо-Вильфрид Цонгага қарши кортга чиқиб, ўйинни 7:6, 6:4, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Рожер Федерер эса германиялик ёш истеъдод соҳиби Миша Зверевни қийинчиликсиз енгди. Учрашувда 6:1, 7:5, 6:2 ҳисоби қайд этилди.

Эртага Давид Гоффен (Бельгия, 11) — Григор Димитров (Болгария, 15) ва Рафаэль Надаль (Испания, 9) — Милош Раонич (Канада, 3) учрашувлари бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!