Австралия бош мураббийи барибир ишдан кетади

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Энж Постекоглу келаси ойда ўз лавозимини тарк этади.

Goal нашрининг маълум қилишича 52 ёшли мутахассис хатто терма жамоани мундиалга олиб чиққан тақдирда ҳам истеъфога чиқарилади. Ушбу ҳолат Постекоглунинг мамлакат футбол федерацияси билан муносабатлари яхши эмаслиги билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра Сурия терма жамоасини мағлуб этган Австралия энди 6-14 ноябрь кунлари қитъалараро плей-офф доирасида Гондурас термасига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!