"Аякс" 42 минг абонемент сотиб, рекорд ўрнатди

Амстердамнинг “Аякс” клуби янги мавсум учун йиллик абонементлар савдосини якунлади. Унга кўра амстердамлик ишқибозлар бу сафар ҳар галгидан ҳам кўпроқ йиллик чипталарни сотиб олишгани маълум бўлди.

Аниқроғи, 2017/18 йилги мавсумда “Аякс”ни бевосита стадиондан камида 42 минг томошабин қўллаб-қувватлайди. Бу эса жамоа тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Эътиборлиси, 95 фоиз мухлис ўз абонементини узайтиришга қарор қилган. Ундан ташқари яна 5 минг ишқибоз янги мавсумда “Амстердам Арена”да ўз жойини банд қилишга қарор қилган.

Маълумот учун, “Аякс” стадиони ўз бағрига 53 502 томошабинни сиғдира олади. Ўтган мавсум эса жамоа учрашувларини кузатиш учун ушбу ўйингоҳга ўртача 49 620 нафар ишқибоз ташриф буюрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!