Аёллар футболи: “Локомотив-Woman” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

 

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати баҳслари ҳам анча қизғин руҳда давом этмоқда.

“Локомотив-Woman” жамоаси вакилалари куни кеча 8-тур ўйинлари доирасида “Қизилқум-Гули” футболчи қизларига қарши тўқнаш келишди. Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида томонларга ҳисобни очиш насиб этмади ва ўйин 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.

Айни пайтга келиб, “Локомотив” футболчи қизлари 8 учрашувдан сўнг 8 очко жамғарганча, мусобақа жадвалининг 7-поғонасини банд этиб туришибди. "Темирйўлчи" қизлар навбатдаги ўйинини 21 июнь куни сафарда “Машъал-W”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!