Азизбек эртага навбатдаги нокаут учун жанг қилади

24 март, 20:20 531

Азизбек эртага навбатдаги нокаут учун жанг қилади

 

Профессионал бокс жангларида муваффақиятли иштирок этаётган Азизбек Абдуғофуров (5-0-0, 4 КО) Сингапурдаги бокс кечасида рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик боксчи профессионал рингда фақат кучли рақиблар билан жанг қилиб келмоқда. Ҳамюртимиз фаолияти давомида Европа ва Осиё давлатларининг тажрибали боксчиларини мағлубиятга учратди. Энди Азизбек профессионал бокс мактаби юқори даражада ривожланган Лотин Америкаси вакилига қарши рингга чиқади.

Азизбек Абдуғофуровга бу галги рақиби - аргентиналик Мартин Фидел Риос профессионал бокс бўйича Аргентина чемпиони, WBC ва IBF йўналишлари бўйича Лотин Америкаси чемпионидир.

Ўз вазн тоифасида Аргентинанинг биринчи рақамли боксчиси фаолиятини 2012 йилда бошлаган ва жами 35 та жанг ўтказган. Риос шу кунгача 21 та жангда зафар қучган, 11 марта рақибларини нокаутга учратган ва тўртта учрашувда дуранг қайд этган.

Азизбек Абдуғофуров ва Мартин Фидел Риос ўртасидаги беллашув 10 раундлик рейтинг жанги бўлади.

Азизбек Абдуғофуров бўлажак жангга Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан бирга Филиппинда ҳозирлик кўрди ва бу гали учрашувда ҳам боксчиларимиздан ишончли ғалаба ва нокаут кутамиз.

 

 

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.