BMW турнирида кучлилар сараланмоқда

4 май, 11:03 213

BMW турнирида кучлилар сараланмоқда

 

Германиянинг Мюнхен шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича "BMW Open - 2017" турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 524 867 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада ғолибга BMW амвтомобилининг энг сўнгги русумдаги машиналаридан бири ҳам тақдим этилади. Айни пайтда чорак финалга йўлланма олган дастлабки тўрт тенниснинг номи маълум бўлди.

Айниқса, саралашдан чиққан мезбон теннисчи Янник Ханфманнинг кучли рақиб – Томас Белуччини мағлуб этгани мухлисларга манзур бўлди.

Натижалар билан танишинг:

Янник Ханфман (Германия, Q)     — Томас Беллуччи (Бразилия, 8)   7:6  4:6  7:5    

Роберто Баутиста-Агут (Испания, 2)        — Мариуш Копил (Румыния)        4:6  7:6  7:5    

Ян-Леннард Штруфф (Германия, 7)          — Томми Хаас (Германия, SR)      6:4  7:5           

Александр Зверев (Германия, 3)    — Жереми Шарди (Франция)        6:4  6:4           

SPORTS.uz