2037 0

Бокс бўйича Рио Олимпиадасининг супер оғир вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритган британиялик Жо Жойснинг промоутери Ричард Шефернинг сўзларига кўра, Жо жуда қисқа вақт ичида жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритишни режалаштирган.

Унинг ёши 31да. Шундай экан, унинг дебют жанги 8-10 раунд бўлади. Биз уни жуда тез юқори марраларга олиб чиқмоқчимиз. 5, 6 ёки 7 жангдан сўнг Жо жаҳон чемпионлиги титули учун курашга тайёр бўлади. Унинг мупер оғир вазнли боксчилар орасида ноодатий ҳисобланади. У доимо зарбалар ёмғирини ёғдиради ва доимо олдинга ҳаракат қилади. Зарбаси аниқ ва жуда кучли. Ўйлайманки, у бир неча жангларда Британия ва Европа чемпиони бўла олади. Жойс буларни амалга оширишга тўлиқ тайёр, – дейди Ричард Шефер.

Тахминларга кўра, унинг илк рақиби машҳур британиялик боксчи Дэвид Аллен (11-3-1, 7 КО) бўлиши мумкин. Жо Алленга бу борада профи-рингдаги дебют жанги учун таклиф юборган. Мазкур қарама-қаршилик 10-раунд бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда Аллен бу таклифни ўйлаб кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов Рио Олимпидасининг чорак финалида ЖоЖойсга билан тақнаш келган ва ўз юришини чорак финалда тўхтатган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98