Баҳодир Насимов "Навбаҳор"га қандай келиб қолди?

Сўнгги мавсумни Озарбайжон чемпионатида ўтказган ҳужумчи Баҳодир Насимов янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди. У наманганликлар сафига қандай келиб қолгани борасида гапириб ўтди.

- Мени «Навбаҳор» жамоасига бош мураббий Андрей Канчельскис таклиф қилди. Бокуда юрган пайтимда муррабий менга қўнғироқ қилиб, сени жамоамизда кўрмоқчиман деб ўз таклифини билдирди. У менга тўлиқ ишонаётганини маълум қилди. Тўғриси, «Кешла» жамоасида кам ўйнаётганим сабабли «Навбаҳор»дан тушган таклифга розилик бердим.

Қуйида ушбу суҳбатнинг тўлиқ матни билан танишиб олишингиз мумкин>>>

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию