"Барселона", "МЮ" ва "Челси" бир футболчини кутяпти

28 март,2017, 21:00 672

 

 

Англия ва Испания грандлари ўзларига керакли футболчиларни асосан Франция чемпионатидан қидирмоқда. Шу тариқа Франция чемпионати истеъдодли футболчилар учун ҳақиқий бозорга айланиб қолмоқда.

Ҳимоячи масаласини ҳал қила олмаётган "Барселона" раҳбарияти ПСЖнинг бразилиялик футболчиси Маркиньосни олмоқчи. Каталонияликлар бу футболчида Париждан кетиш истаги уйғонишини кутмоқда.

шундай бўлган тақдирда ҳам "Барселона"га бу ҳимоячини олиш осон бўлмайди. Чунки Маркиньосга трансфер учун пулни аямайдиган "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари ҳам қизиқмоқда.

Бразилиялик футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2019 йилгача давом этади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.