"Барселона", "Реал" ва "Челси" 18 ёшли ҳимоячини кўзламоқда

Франциянинг “Ницца” клуби ҳимоячиси Маланг Сарр Европанинг бир қатор топ клублари эътиборини ўзига жалб этмоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли франциялик футболчига "Барселона", "Реал" ва "Челси" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Қайд этиш лозимки, Сарр аслида марказий ҳимоячи бўлсада, у қанотда ҳам тўп сура олади.

Маълумот учун, Маланг Сарр ўтган мавсум “Ницца” сафида жами 32та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2т а голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!