"Барселона": Бу кетишда Месси билан янги шартнома тузилмайди!

12 январь, 12:56 670

Ўхшаш хабарлар

 

 

Трансфер мавсуми қизғин паллага кираётган бир пайтда "Барселона" ва жамоа етакчиси Лионель Месси ўртасидаги янги шартнома масаласи футбол жамоатчилигининг эътиборида турибди. Бир неча ойдан бери давом этаётган музокараларда томонлар муросага кела олмаяпти.

"Барселона" бош директори Оскар Грау Лионель Мессининг янги шартномасига доир барча вазиятни рўйи рост айтиб берди.

- Лионель Мессининг янги шартномаси борасида пухта ўйлаб, кейин бир қарорга келиш керак, - деди Оскар Грау. - Клуб бюджетининг 70 фоиздан ортиғини футболчилар маоши учун сарфлай олмайди. Биз келиши учун бошқа йўл топишимиз керак. "Барселона" дунёнинг энг зўр ўйинчиси клубда қолишини истайди. Лекин биз Мессини ушлаб қоламиз, деб ақлимизни йўқотиб қўймаслигимиз керак.

Лионель Мессининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланади. 29 ёшли футболчи янги шартнома учун жуда катта маош талаб қилаётгани айтилмоқда.

SPORTS.uz