"Барселона" Европа жамоалари орасида биринчи бўлиб АҚШда аёллар жамоасини ташкил қилади

14 май, 12:10 246

“Барселона” раҳбарияти АҚШда клубнинг аёллар жамоасини ташкил этишни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, бу масала каталонияликларнинг директорлар кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган. Унга кўра “Барселона” аёллари АҚШнинг 10та жамоа иштирок этувчи NWSL деб номланган лигасида иштирок этади. Каталонияликлар бу турнирга 2018 йилдан қўшилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” аёллар ўртасидаги АҚШ профессионал лигасида иштирок этувчи биринчи Европа жамоаси бўлиб тарихга киради.