"Барселона" Горецкани таркибга қўшиб олмоқчи

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ярим ҳимоячилар “Шальке 04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкани жамоа таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Sport Bild нашри.

Каталон клуби келаси мавсум ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Аввалроқ Горецканинг хизматларига Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам қизиқаётганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Ливерпуль” клублари ҳам уни ўз таркибига қўшиб олишни хоҳламоқда.

Бироқ Гельзенкирхенлар клуб етакчисини қўйиб юбормоқчи эмас ва унга янги шартнома ҳамда клуб тарихида рекорд маош (10 млн) бермоқчи. Горецканинг клуб билан амалдаги шартнома 2018 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!