“Барселона” Иньестанинг ўрнига Азарни олиб келмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби Европанинг навбатдаги топ клуби қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бельгиялик футболчини Каталониянинг “Барселона” клуби ўз сафида кўрмоқчи. Гап шундаки, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти Азарни яқиндагина Япониянинг “Виссел Кобе” клубига ўтиб кетган ярим ҳимоячи Андрес Иньестанинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Маълумотларга кўра "Барса" Азар учун Гризманнга таклиф қилган маблағдан кам таклиф қилмайди. Яъни улар бельгиялик иқтидор эгаси учун камида 100 млн евро таклиф қилишади. 

Эслатиб ўтамиз, Азарнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришни истамаяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!