"Барселона" Марко Ройс учун курашни бошлади


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Марко Ройс фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Унга “Барселона” жамоаси қизиқиш билдираётир.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар Ройснинг трансфери жамоага фойдали бўлишига ишонмоқда. Испан клуби аввал ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, бироқ бу охирига етмай қолган эди.

Марко бу мавсум Бундеслигада 15 ўйинда 5 гол (4 пас)га муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!