"Барселона" Неймарни жамоада сақлаб қолиш учун нима ваъда берди?

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтишга бироз ўйланиб қолди.

Rac2 нашрининг хабар беришича, каталонияликлар раҳбарияти бразилиялик футболчи билан суҳбат чоғида агар у ПСЖга ўтмаса, жамоа таркибига унинг ҳамюртларини кўпроқ жалб этишга ваъда берган. Гап Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Паулиньо («Гуанчжоу Эвергранд») ва Лукас Лима («Сантос») каби футболчилар ҳақида кетмоқда.

Айтиш лозимки, айни дамда “кўк-анор ранглилар” сафида Неймардан ташқари яна 2та бразилиялик футболчилар тўп суришмоқда. Улар ярим ҳимоячилар Марлон ҳамда Рафинья Алькантаралардир.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда International Champions Cup турнири доирасида “Барселона” “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, ушбу баҳсда каталонияликларнинг ҳар иккала голига ҳам Неймар муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!