"Барселона" "Реал"ни чемпионлик билан табриклади

22 май, 10:50 838

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла лигасининг 2016/17 йилги мавсуми ҳам ўз якунига етди.

Шу куни, “Малага”ни сафарда 2:0 ҳисобида енган “Реал” энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Барселона”ни 3 очкога ортда қолдириб, Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Ўз навбатида каталонияликлар ҳам ўзининг “Твиттер”даги расмий каналида Зинедин Зидан жамоасини чемпионлик билан табриклади.

Ла лига. "Реал" кўп йиллик танаффусдан сўнг яна чемпионликни қўлга киритди, "Барселона" эса иккинси ўринда қолди>>>

Зидан охири тан олди >>>