“Барселона” етакчиси “Ювентус”га қарши жавоб баҳсида майдонга тушмаслиги мумкин

17 апрель, 23:02 733

“Барселона” етакчиси “Ювентус”га қарши жавоб баҳсида майдонга тушмаслиги мумкин


“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано “Ювентус” билан бўладиган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Football Italia нашрининг тарқтаган хабарига кўра, аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. У ушбу жароҳатни “кекса синьора”га қарши (0:3) биринчи ўйинда олган эди. Шу сабаб у “Реал Сосьедад”га қарши Ла Лига (3:2) ўйинини ўтказиб юборди.

Ҳозирча у машғулотларга қайтгани йўқ. “Барселона” ва “Ювентус” 19 апрел куни “Камп Ноу”да учрашади.