ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Хабарингиз бор 18 ва 19-апрел кунлари ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. УEФА эса мазкур ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Неймар “Камп Ноу”да яна мўъжиза бўлишига ишонмоқда

“Лестер” – “Атлетико” ўйинини италиялик Жанлуко Рокки бошқариб боради.


“Реал” хамда “Бавария” ўртасидаги баҳсни эса венгриялик машхур ҳакам Виктор Кашшаи бошқаради.

ЕЧЛда аламли мағлубиятга учраган "Бавария" бу сафар "Байер"ни енга олмади


“Камп Ноу”да кечадиган “Барселона” – “Ювентус” ўйинига эса голландиялик Бьорн Куйперс тайинланган. Голландиялик рефери шу вақтга қадар “Барселона”нинг 7 ўйинида ишлаган ва бу ўйинларда каталонияликлар 3 бор ғалаба қозонишган, 3 марта дуранг ўйнашган ва бир марта мағлуб бўлишган. Ўз навбатида “Ювентус” Куйперс” бошқарган ўйинларда ғалаба нималигини билмаган – 3 дуранг ва бир мағлубият.


“Монако” ва “Боруссия Дортмунд” жамоалари ўртасидаги баҳс эса словениялик Дамир Скоминага ишониб топширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!