"Барселона" футболчиси ваъда берди

Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳатини яқин  фурсатлар ичида даволаб, сафга қайтишига ишора қилди. Жумладан, франциялик форвард ўзининг Instagram саҳисасида қуйидаги гапни ёзиб қолдирди:

"Мен икки ойдан сўнг қайтаман".

Эслатиб ўтамиз, Дембеле Испания Ла Лигаси 4-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши баҳснинг 29-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган ва якунда шифокорлар уни 3,5 ойда қайиишини тахмин қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!