Барселона футболчисини икки йилга ижарага беради

Испаниянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Туркиянинг "Галатасарой" жамоасида давом эттиради. RAC1 хабарига кўра, туркиялиф футболчи ижара асосида Истанбул клуби сафига кўчиб ўтади.

Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябр санасида ниҳоясига этади ва Туран икки йиллик ижара шартномаси асосида "Галатасарой"га ўтиши айтилмоқда.

"Барселона" бош мураббийи Эрнесте Вальверде ўз ўйин фалсафасида Турангга жой йўқлигини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Арда "Барселона" сафига 2015 йил Мадриднинг "Атлетико" жамоасидан келиб қўшилган эди. Бунга қадар эса айнан "Галатасарой" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!