"Барселона" ҳам 22 ёшли рус футболчисига қизиқиб қолди

"Барселона" Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головинга қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрларининг ёзишича каталонияликлар 22 ёшли футболчини "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ўрнига муносиб номзодлардан бири сифатида қарашмоқда. Бироқ, Головиннинг франциялик футболчини алмаштириши мумкин бўлган даъвогарлар орасидаги имкониятлари нисбатан пастроқ баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Головинни бугунги баҳсда “Ювентус”, “Милан” ва “Монако” клублари скаутлари кузатиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!