"Барселона" ҳимоячиси фаолиятини "Спортинг"да давом эттиради

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жереми Матьё катта эҳтимол билан фаолиятини Лиссабоннинг “Спортинг” клубида давом эттиради. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича франциялик футболчи португалияликлар билан шартнома шартлари борасида келишувга эришган. Унга кўра 33 ёшли ҳимоячи Лиссабон шаҳри клубидан йилига 2 млн евро маош олади. Матьё тез орада ушбу шартномани имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Матьо якунланган мавсум “Барселона” сафида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди. Аниқроғи, у Испания Ла Лигасининг бор йўғи 13та баҳсида иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!