"Барселона" "касалманд" ҳимоячисини 10 млн еврога пулламоқчи

23 май, 14:03 494

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансфер даврида жамоа ҳимоячиси Алеш Видални сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 27 ёшли испаниялик футболчини 10 млн еврога қўйиб тайёр. Унинг хизматларига эса "Интер", "Милан" ва "Валенсия" каби клублар қизиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Видалнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Айтиш лозимки, у шу йилнинг февраль ойижа Ла лиганинг 22-туридан ўрин олган “Алавес”га (6:0) қарши баҳсда ўта жиддий жароҳат олган эди.