"Барселона" ўтган мавсум бирорта учрашувда майдонга тушмаган"Сельта" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

29 июнь,2017, 11:50 578

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Сельта” ҳужумчиси Борхи Иглесиаснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “кўк-анор ранглилар” бу борада аллақачон “Сельта” раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган. Аниқроғи, жамоалар ўртасидаги музокаралар ўтган ҳафтада бошланган.

Маълумот  учун, Иглесиас якунланган мавсум Ла Лигада бирорта учрашувда майдонга тушмаган. 24 ёшли футболчининг “Сельта” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.