“Барселона” ўз сафида “Тоттенхэм” футболчисини қўрмоқчи

12 апрель, 21:15 428

“Барселона” ўз сафида “Тоттенхэм” футболчисини қўрмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини Испания Ла лигасида давом эттириши мумкин.

London Evening Standard нашрининг маълум қилишича Каталониянинг “Барселона” клуби Англия терма жамоаси аъзосини ўз сафида кўришни истамоқда. “Кўк-анор ранглилар” ўтган ёзда жамоани тарк этган Дани Алвеш ўрнига ҳамон муносиб футболчи қидиришмоқда ва Уокер бу борада асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Таъкидлаш керакки, “Барселона” истеъдодли ҳимоячи учун жиддий таклиф тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уокер ўтган йили “шпорлар” билан янги шартнома имзолаган эди.