"Барселона" президенти: Вератти? Мен спорт директори ишига ишонаман

28 июнь,2017, 10:09 428

 

“Барселона” жамоаси президенти Хосеп Мария Бартомеу ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вераттини сотиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Мен футболчилар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Вератти – ПСЖ футболчиси ва унинг амалдаги шартномаси бор. Мен клубимиз спорт директори Роберт Фернандес ишига ишонаман. У келаси мавсума “Барселона”га ким кераклигини билади”, – деди Бартомеу.

Аввалроқ Макро Вераттининг ўзи “Барселона”га ўтиш истаги бор эканини яширмаганди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.