"Барселона" янги бош мураббий номини эълон қилади
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб раҳбарияти янгип бош мураббий номини 1 июль куни эълон қилишини маълум қилди. Айнан мана шу санада хозирги мураббий Луис Энрикенинг шартномаси якунига етади.
- Энрике "Барселона" тарихидаги энг яхши мураббийлардан бўлди, - деди Хосеп Мария Бартомеу. - Энрике бош мураббийлигида жамоа ўзи курашган 10 та совриндан саккизтасини эгаллади. Биз унинг меҳнатидан мамнунмиз.

Айни пайтда "Барселона"нинг янги бош мураббийлигига "Севилья" устози Хорхе Сампаоли ва "Атлетик"ни бошқараётган Эрнесто Вальверденинг номзоди кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар