"Барселона"га "янги Бускетс" келади

22 март,2017, 21:05 882

 

Каталониянинг "Барселона" клуби анчадан буён тажрибали футболчиси Серхио Бускетсга муносиб ўринбосар қидираётган эди.

Каталониялик скаутлар клуб раҳбариятига ҳар томонлама мос футболчини "Химнастик" клубидан топиб берди.

Бу жамоа ярим ҳимоячиси Хосеп Калаверенинг ўйин услуби каталониялик мураббийлар ва мутасаддиларга маъқул келди. Келажакда бу футболчи Серхио Бускетснинг ўрнини тўлиқ босиши кутилмоқда.

Калавери аввалига "Барселона"нинг иккинчи жамоасида тўп суради. Чунки бу футболчи мавсум охирида 18 ёшни қарши олади.

SPORTS.uz