"Барселона"нинг трансфер режаси маълум
«Барселона» клуби қишки трансфер мавсумида фаоллик қилмайди.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб кўпи билан икки футболчини харид қилади.
Бош мураббий Эрнесто Вальверде клуб раҳбариятидан бир-икки нафар футболчи сўраган. У асосан ҳимоя марказини кучайтириш шарт деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ, «Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва «Ницца» яримҳимоячиси Жан-Мишель Сери январда «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар