"Барселона"нинг уч футболчиси Гвардиоладан ўзларини "Манчестер Сити"га олишни сўради

23 март,2017, 20:05 1136

 

"Барселона" қароргоҳида кутилмаган воқеа юз берди. Испания чемпионати грандининг уч нафар футболчиси айни пайтда Англия премьер-лигасида "Манчестер Сити" бошқараётган "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан ўзларини АПЛга чақиришни илтимос қилишди.

Маълумотларга қараганда, ёзда "Манчестер Сити"га ўтиб, Гвардиола қўл остида тўп суришни истаётган "Барселона" футболчилари - ҳимоячи Рафинья ва Хорди Альба, шунингдек ярим ҳимоячи Андре Гомеш бўлиб чиқди.

Шу ўринда, Хорди Альба "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиш имкониятига эга.

SPORTS.uz