Батор Сагалуев: Ҳасанбой Дўсматовни енгишга ҳаракат қиламан

CHERY AUTO

The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” жамоалари ўртасидаги учрашув доирасида Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва россиялик Батор Сагалуев ўртасидаги жанг ҳамманинг эътиборида турибди.

Tecno
 

Батор Сагалуев бўлажак рақиби Ҳасанбой Дўсматов ва эртанги жанг ҳақида SPORTS.uz ахборот порталига фикр билдирди.

- Ҳасанбой Дўсматовнинг Рио Олимпиадасидаги ҳар бир учрашувини томоша қилдим, - деди Батор Сагалуев. - Албатта, бўлажак жангга пухта тайёрландим. Эртага ҳасанбойни мағлуб этишга ҳаракат қиламан.

Ҳасанбой Дўсматов ва Батор Сагалуев эртага бешинчи бўлиб рингга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!