“Бавария” – “Реал” ҳамда “Атлетико” – “Лестер” баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар аниқланди

TIGGO 2 PRO


11-12 апрель кунлари “кўҳна қитъа” бўлмиш Европада чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

УЕФА расмий сайти мазкур учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамларга аниқлик киритиб бўлди. Бироз аввал 11апрел куни ўтказиладиган “Ювентус” – “Барселона”, “Боруссия Д” – “Монако” баҳслари ҳакамлари билан таништирган эдик.

12 апрел куни эса Мюнхеннинг “Бавария” ҳамда Мадриднинг “Реал” клублари ўртасидаги баҳсни Никола Риццоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борса, “Атлетико” – “Лестер” учрашуви швециялик Юнас Эрикссон бригадасига ишониб топширилди.

Ҳар икки учрашув 12 апрел куни Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!