"Бавария" етакчиларидан бири сафдан чиқди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алкантара машғулотлар пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Гап футболчининг сон мушаклари чўзилгани ҳақида бормоқда. Шу боис Алкантара "Бавария"нинг Қатарда давом этаётган йиғинида ортиқ иштирок эта олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"  Бундеслигадаги навбатдаги учрашувни 20 январь куни "Фрайбург"  жамоасига қарши ўтгазади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!