"Бавария" футболчисини қамашди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Кингсли  Команни ўз Ватани Францияда ҳибсга олишди.

Маҳаллий тартиб посбонлари футболчи собиқ рафиқасига куч ишлатишда айбланмоқда.

Коман фарзандининг онаси билан шанба ва душанба кунлари учрашган ва ҳар иккала сафар ҳам пул билан боғлиқ келишмовчилик келиб чиққан. Душанба куни эса Команнинг собиқ рафиқаси полицияга мурожаат қилган.

Команни ҳибсга олишган ва икки соатдан сўнг, уни озодликка чиқариб юборишган.

Энди унинг суди сентябр ойида бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!