"Бавария" сўнгги 7 йил ичида илк бор Бундеслигада яхши старт ололмади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби сўнгги 7 йил ичида Бундеслигада энг ёмон стартни қайд этди. Карло Анчелотти шогирдлари ортда қолган 6та тур натижаларига кўра бор йўғи 13 очко тўплашга муваффақ бўлишди.

Таъкидлаш керакки, бу ҳолат немис грандида сўнгги бор 2010/11 йилги мавсумда кузатилган. Айнан шу йили “Боруссия” Дортмунд чемпионликни қўлга киритган бўлса, “Бавария” мусобақани 3-ўринда якунлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар кеча 6-турда ўз майдонларида “Вольфсбург”ни (2:2) енга олишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!