"Бавария"га 36 ёшли дарвозабон ёрдамга келди

Ўтган мавсум фаолиятини якунлашга қарор қилган Том Штарке яна “Бавария”га қайтди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Хабарларга қараганда 36 ёшли дарвозабоннинг яна катта футболга қайтиши жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Мануэль Нойер билан боғлик.

“Нойер тузалиб сафга қайтмагунича Том биз билан бирга шуғулланади У Кристиан Фрюхтлдан кейин жамоанинг 3-дарвозабони бўлади. Мануэлнинг ўрнини эса ҳозирча Свен Ульрайх эгаллаб туради”, - дейди жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти.

Қайд этиш лозимки, Штарке фаолияти давомида бор йўи 10 марта “Бавария” сафида расмий учрашувларда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!