"Бавария"га "Монако" юлдузи керак

21 март, 17:50 453

 

Бундеслигада навбатдаги чемпионлигига яқин келган "Бавария" ёзда таркибини кучайтиришга қарор қилди.

Мюнхен клуби раҳбарияти жамоа ҳужумкорлинини оширишни мақсад қилган. Шунинг учун "Бавария" вакиллари "Монако"нинг асосий юлдузига айланган ҳужумкор футболчи Бернард Силвани олиб келишни ўйламоқда.

22 ёшли Бернард Силва жорий мавсумда "Монако" учун барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 10 та голли пас узатди. Унинг трансфер баҳоси 80 миллион еврога баҳоланган.

SPORTS.uz