“Бавария”нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлаганини эълон қилди

24 июнь,2017, 20:15 491

“Бавария”нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Хорватия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ивица Олич фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Мен бутсаларимни михга илишга тайёрман. Билишимча, ғурур билан фаолиятимни якунлашнинг вақти келди”, – деб изоҳ берди Олич.

Маълумот учун, Олич фаолияти давомида «Марсония», «Герта», «Загреб», «Динамо Загреб», «Гамбург», «Вольфсбург», «ЦСКА» каби жамоаларда ўйнаган. Унинг сўнгги клуби эса “Мюнхен-1860” бўлди.

Хорватия терма жамоасида эса 104 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол киритишнинг уддасидан чиққан. Олич 3 та ЖЧ ва икки бор Европа чемпионатида иштирок этган.

Ўхшаш хабарлар