Бахтиёр Ашурматов “Бухоро” бош мураббийи бўлиши мумкин

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Бухоро”га Улуғбек Бақоев бош мураббий этиб тайинланганди. Унга эса Вадим Абрамов маслаҳатчи мураббийлиги маълум қилинган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, айни пайтда “Бухоро”ни Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов шуғуллантирмоқда.

Агар олий лига бош мураббийларига Про лицензияси мажбурий эканлиги тасдиқланса, у ҳолда бухороликларга Бахтиёр Ашурматов устозлик қилиши мумкин. Улуғбек Бақоев эса ёрдамчи ёки катта мураббий вазифасини бажаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!