"Байер" - "РБ Лейпциг" учрашуви жанговор дуранг билан якунланди (видео)

296

Аввал хабар берганимиздек кеча Германия Бундеслигасида ҳам 12-турдан ўрин олган бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни Леверкузеннинг "Байер" клуби ўз майдонида мусобақа пешқадамларидан бири ҳисобланган "РБ Лейпциг" клубини қабул қилди. Голларга бой кечган ўйин якунда 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якунланди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: