Бельерин "Барселона"дан бўлаётган қизиқишларга ўз муносабатини билдирди

27 май,2017, 13:40 616

Бельерин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин “Барселона”дан бўлаётган қизиқишларга нисбатан ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен “Арсенал” билан фақат биргина сабаб туфайли шартнома имзолаганман – мен бу ерда бўлишни ҳохлаганман. Агар, бундай бўлмаганида мен бу келишувни имзоламаган бўлар эдим.

“Арсенал” менга профессионал бўлишим учун имкон берган жамоадир. Мен Лондонда қарийб 6 йилдан буён яшаб келмоқдаман ва бу шаҳарни яхши кўраман”, - дейди Бельерин Goal нашрига берган интервьюсида.

Вальверде "Барселона"га "Арсенал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи>>>

АПЛ. "Арсенал" чемпионатни ғалаба билан якунлади, аммо ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди>>>