Вальверде "Барселона"га "Арсенал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

25 май,2017, 09:35 440

Вальверде

Каталониянинг “Барселона” клуби “Арсенал”дан ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельериннни сотиб олмоқчи.

The Independent нашрининг хавбар тарқатишича, каталонияликлар аллақачон Бельериннинг трансфери бўйича “канонирлар”га расмий таклиф юборишган, аммо бу борадаги дастлабки уриниш самарасиз кечди. Энди “кўк-анор ранглилар” 27 май куни бўлиб ўтадиган Испания кубоги финалидан сўнг яна бир бор “Арсенал”га таклиф билан чиқмоқчи.

Айтиш лозимки, бу трансферни “Барселона”нинг бўлажак бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг шахсан ўзи тасдиқлаган.

Тезкор хабар! Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди>>>

Аспиликуэта: "Барселона"? Мен "Челси"да бахтлиман>>>