Бельгия терма жамоаси рекорд ўрнатди

Аввал хабар берганимиздек кеча Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина майдонида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Роберто Мартинес бошчилигидаги жамоа бу билан ўзининг мағлубиятсиз сериясини 12тага етказиб олди ва ўз рекордини ўрнатди. Бельгия терма жамоаси ўтган 12та учрашувнинг 9тасида ғалаба қозонган бўлса, бор йўғи 3тасида дуранг натижа қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “H” гуруҳида муддатидан аввал жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган бельгияликлар сўнгги марта 2016 йилнинг 1 сентябрь куни Испанияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!