Бельгия термаси устози Азарнинг "Реал"га ўтишини истамоқда

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг жамоани тарк этишини истамоқда.

Ушбу мутахассис 27 ёшли ўйинчини “Реал”га ўтишга таклиф қилмоқда.

Аввалроқ, мадридликлар бельгиялик футболчи учун 225 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини маълум қилган эди. Ўз навбатида лондонликлар жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши учун унга янги шартнома таклиф қилмоқда.

Азарнинг “Челси” билан тузган амалдаги келишуви 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!