Бензема Роналдунинг танқидига қаттиқ жавоб қайтарди

25 март, 13:40 929

Бензема Роналдунинг танқидига қаттиқ жавоб қайтарди

 

 

 

"Реал" футболчилари бош мураббий Зинедин Зидан ўз ҳамюрти Карим Бенземага кўп имтиёз бераётганидан норозилигини билдирганди. Хусусан, жамоа етакчиси Криштиану Роналду "Барселона"да ҳамма футболчилар Лионель Мессининг манфаати учун тўп суришини, Карим Бензема эса қулай вазиятларда унга тўп оширмаётганини айтганди.

Франциялик тўп урар бу танқидларга ўз жавобини берди.

- Мен фаолиятимни Мадридни тугатишни орзу қиламан, - деди Карим Бензема. - "Реал"да жамоа манфаати учун ўйнайман. Роналду ёки Бэйлнинг фойдаси учун эмас. Зидан бизни қўллқб-қувватлашни билади.

Карим Бензема жорий мавсумда Ла лиганинг 22 та учрашувида майдонга тушиб, 8 та гол урди ва тўртта голли пас узатди.

SPORTS.uz